Жамият ҳақида

Тадбиркор Або Симхаев кўп пахта етиштириш имкони бор худудда яна бир ёғ заводини қуриш зиён келтирмаслигини аввалдан хисоб-китоб қилиб, Асакада ёғ заводи барпо қилишга киришган эди. Або Симхаев 1913 йил бошида махаллий бой Саркор Мирзакалон (баъзи манбаларда Мирзакаримбой) дан кичикроқ пахта заводини сотиб олиб, уни ёғ заводига мослаштиришга киришган. У Фарғона водийсида кенг фаолият кўрсатаётган “Ака-ука Крафтлар”дан бирини шартнома асосида ишга олиб, Германия ва Америка фирмаларидан асбоб-ускуналар сотиб олиш учун тайёргарлик кўради. Хориж технологиясини сотиб олиш учун “Россия-Англия” қўшма банкидан кредит олиб, Або Симхаев Крафт билан Америкагача бориб келади. Завод учун зарур барча асбоб-ускуналар ва жихозлар келтирилгач, уларни ўрнатиш ишлари бошланди. Чунончи, Германияда ишлаб чиқарилган ва вақти-вақти билан алмашиб ишлатиладиган 6 та гидропресс монтаж қилинган.

Корхона ўзининг 6 та гидропрессида иш юритиб, бир кеча-кундузда 6-6,5 тонна ёғ ишлаб чиқарарди. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш унуми 1200 тоннани ташкил этиб шу тариқа 1913 йил сентябрь ойидан бошлаб корхона иш бошлаган.

1955 йилда форпресс цехидаги гидропресслар узулуксиз ишловчи прессларга алмаштирилди. 1961-1964 йилларда ДКВР-6,5 русумли янги буғ қозони ўрнатилди. Экстракция цехидаги НД-850 экстрактори юксак унумли НД-1250 тозалагичга алмаштиирилди. Айни шу цехда узулуксиз ишловчи 3 дона патрон-фильтрлар ўрнатилди. 1966 йили Германияда тайёрланган ЕТР-20 пресси форпресс цехига нимис мутахассислари ёрдамида ўрнатилди. 1970-1976 йиллари Форпресс цехига қўшимча ЕТР-20 пресслари ўрнатилди. Чигит хўжалигининг хажми 4000 тоннага кенгайтирилди. 1976-1988 йиллари экстракция цехидаги буғловчи шнек Польшада тайёрланган “Тостер” қурилмаси билан алмаштирилди. Тайёрлов цехига эга Германиянинг Магдебург шахридаги “СКЕТ” фирмасида тайёрланган шелуха ажратувчи сепараторлар ўрнатилди. Ўн минг тонна чигит сақланадиган омбор қурилди. 1989 йилда форпресс цехига Германиядан янги технологик жихозлар келтирилди.

Асосий кўрсаткичлар

ѐғ-мой маҳсулотлари
ювиш воситалари
озиқ-овқат махсулотлари
озуқа маҳсулотлари

Жамият фаолияти ва мақсадлари

ѐғ-мой маҳсулотлари

тозаланган пахта ѐғи ҳамда бошқа озиқ – овқат ва ѐғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш

ювиш воситалари

ювиш воситалари, шу жумладан хўжалик совуни ва бошқа техникавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш

озиқ-овқат махсулотлари

озиқ-овқат, кондитер, нон, консерва махсулотларини ишлаб чиқариш, умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш

озуқа маҳсулотлари

қишлоқ хўжалиги, паррандачилик ва чорвачилик маҳсулотларини ҳамда бошқа истеъмол молларини етиштириш, қайта ишлаш, тайѐрлаш, сақлаш ва сотиш

ҚАЙТА АЛОҚА


Алоқа маълумотлари